Буюк Британияда National Action неонацист гуруҳининг тўрт нафар аъзоси террорчилик актларини тайёрлашда айбланиб ҳибсга олинди. Улар орасида Британия армиясида хизмат ўтаётган аскарлар бор, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Полиция маълумотларига қараганда, ушланганларнинг ёши 22–32 орасида. Буюк Британия мудофаа вазирлиги бу ахборотни тасдиқлади.
«Ҳибсга олишлар махсус хизматлар томонидан режалаштирилди ва амалга оширилди, жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид уйғонмади», — маълум қилди полиция вакили.
2016 йил июнида National Action Лейбористлар партиясидан мамлакат парламентига сайланган Жо Кокснинг қотиллигини уюштирган. Қотилликни неонацистларга алоқадор Томас Мейр амалга оширган.