Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз ҳаракатлари билан урушга интилаётганини намойиш этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Унинг ракета ва ядровий таҳдидлари урушга интилаётганини кўрсатиб турибди. Биз урушни истамаймиз, аммо иттифоқдошларимиз ва ўз ҳудудимизни ҳимоя қиламиз», — деди Хейли.
Хейли БМТ Хавфсизлик кенгашини КХДРга қарши имкон қадар кескин чоралар кўриш, Пхеньян билан бизнес юритадиган ҳар қандай давлатни Шимолий Корея ядро дастурига шерик деб ҳисоблашга чақирди.
Шунингдек, Хейли АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ўтказаётган қўшма машғулотларни Пхеньян ракета-ядро синовларига чек қўйилиши эвазига тўхтатиш ҳақидаги фикрни «ҳақоратли» деб атади. Россия ва Хитой шундай таклифни илгари сурганди.
Изоҳ (0)