АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРнинг хатти-ҳаракатлари ва сўзлари ҳали ҳам мамлакат учун хавф туғдиришини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Шимолий Корея йирик ядровий синовлари ўтказди. Уларнинг сўзлари ва хатти-ҳаракатлари ҳали ҳам Қўшма Штатлар учун жуда хавфлидир», — деб ёзди у.
Президетнинг сўзларига қараганда, КХДР бутун дунё учун хатар туғдиради.
Шунингдек, у Хитой ёрдам бермоқчилигини тан олди, аммо бу ишда «катта муваффақиятга эриша олмагани»ни таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)