Human Rights Watch (HRW) халқаро ноҳукумат ташкилотининг делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда 2 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига кўра, HRW Ўзбекистон Олий Мажлиси, Олий суд, Бош прокуратура, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, бошқа давлат ва нодавлат тузилмаларда учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
Бундан ташқари, халқаро ташкилот делегацияси Ўзбекистон ҳудудларида бўлиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)