Япониянинг турли гаджетлар ва аксессуарлар ишлаб чиқарадиган Sanko компанияси lighting iPhone портига уланадиган митти электр устарани сотувга чиқарди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда.
Устара фақат битта айланувчи тиғдан фойдаланади. Унинг ҳаракати смартфон батареяси қувватига қанчалик таъсир кўрсатиши маълум эмас.
Бундай учлик нархи 9 долларни ташкил этади. iPhone учун устара ҳозирча фақат Японияда сотилмоқда. Хитойликлар қўлига тушганидан сўнг бундай гаджетларга бозорларни тўлдириб ташлашларига шубҳа йўқ.
Изоҳ (0)