АҚШнинг Техас штатидаги Хьюстон шаҳри яқинида жойлашган Arkema компанияси кимёвий заводида портлашлар рўй бериб, ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Харрис округи шерифи бошқармаси завод ходимларидан бири ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилганини билдирди. Кейинроқ яна тўққиз киши ўхшаш симптомлар билан шифокорларга мурожаат қилди.
Илгарироқ Arkema компания «Харви» тўфони келтириб чиқарган тошқин оқибатида заводда электр таъминоти узилганини, захира генераторлари тўхтаганини, унинг оқибатида совутиш тизими ишдан чиққанини маълум қилган эди.
Arkema матбуот котиби Жанет Смитга кўра, корхонада кимёвий моддалар сақланади ва улар совутилмаса, ўт олиши мумкин.
«Ёнғин келиб чиқиши аниқ. Бу қачон бўлиши номаълум, холос», — деди у AP’га берган интервьюсида.
Завод атрофи қуршаб олинган. 2,5 километр радиусда яшовчи одамлар эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)