SFI Management Group «Пахтакор» футбол клуби техник-базасининг 80 фоизига эгалик қилади. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар берди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 21 август куни имзоланган. Унга кўра, «Пахтакор» спорт-машғулот ўқув маркази ва Paxtakor Tennis ASE футбол клуби тасарруфига киритилган. Акцияларнинг 20 фоизи Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолинган.
Шарти, хорижий инвестор олдиндаги 5 йил давомида мазкур мажмуаларда қурилиш, реконструкция қилиши, биноларни капитал таъмирдан чиқариши, уларни халқаро стандартларга мослаши керак бўлади. Мазкур 5 йиллик бизнес-режа харажатлари 200 миллиард сўмдан кам бўлмайди.
Айнан шу талаблар бажарилганидан сўнг, устав фондидаги 80 фоизлик улуш инвесторга тўлиқ ўтади.
«Оламспорт» нашрининг маълумот беришича, «Пахтакор» футбол клубининг янги раҳбарияти замонавий стадион қуриш ишларини ярим йилдан сўнг бошлайди. Ҳозирги арена тўлиқ бузиб ташланиб, унинг ўрнида 30 минг ишқибоз учун мўлжалланган янги стадион барпо этилади.
Изоҳ (0)