Беларусь президенти Александр Лукашенко Tesla’нинг охирги моделини синовдан ўтказди ва шундан республикада дарҳол шу каби лойиҳани ишга тушириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жаҳон шу йўналишда ривожланмоқда. Америкаликлар супер автомобиль яратди. Баракалла! Tesla ажойиб автомобиль яратди. Шундай тезлик олади, ички ёнишли немис автомобиллари шу заҳоти ортда қолиб кетди ва унга ета олмади. Космик кемадай старт олади, ҳатто ундан тезроқ. Икки ярим секундда — 100 километр. Лекин у йўлни қандай ушлаши мени кўпроқ қизиқтирди — идеал даражада» — деб ўз ҳиссиётларини ифодалади Лукашенко.
Лукашенконинг сўзларига қараганда, Беларусь ишлаб чиқарувчилари Tesla’дан намуна сифатиа фойдаланиб, унинг даражасига интилиши лозим. Жумладан, у яқинда Geely негизида Беларусда яратилган электрокар билан танишганини билдириб ўтди.
«Мен уни синчиклаб текширдим, барча деталларини ўргандим. Двигателнинг даражаси қандайлигини билмадим, лекин ташқи жиҳатдан яхши кўринади», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)