• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Прокуратура текширсин, тест натижалари бекор қилинсин». Жамоатчилик ОТМлардаги «шубҳали тасодифлар» бўйича текширув ўтказишни талаб қилмоқда

    Ўзбекистонда 2 сентябрь — Билимлар куни. Шу куни нафақат мактаб ва коллежларда, балки мамлакат олий таълим муассасаларида ҳам «Мустақиллик дарслари» билан ўқув йили бошланади. Бироқ баъзи ОТМлар учун (балки ҳаммаси учун) ўқув йили ҳар доимгидан ҳам оғирроқ бошланадигандек. Август охирига келиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети («Нархоз»), Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти («САMPI») ва Тошкент молия институти тест имтиҳонлари вақтида шубҳали схемалар ишлагани, «махсус гуруҳлар» («ректор гуруҳи») ташкил этилганини тасдиқловчи белгилар аниқланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу шубҳали белгиларга дастлаб ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев «Нархоз» мисолида эътибор қаратди. Сўнг унинг ҳамфикрлари, оммабоп интернет-нашрларнинг ўқувчилари томонидан вазиятнинг бошқа фош этувчи белгилари кўрсатилди, «Нархоз»нинг ёнига ЎзМУ, «САMPI» ва Молия институти қўшилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қайд этишича, бундай «шубҳали тасодифлар» юз берган олийгоҳлар рўйхати ҳали яна катталашиши мумкин.

    Мазкур ҳолатлар жамоатчилик томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Уларнинг аксарияти бундай схемалар мамлакат олий таълим муассасаларида кўп йиллардан бери амалда экани, бироқ шу вақтгача уларга қарши кескин чоралар кўрилмагани таъкидламоқда. «Шубҳали тасодифлар»ни очиқ қатъий қоралаганлар орасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов ҳам бор. Унинг сўзларига кўра, «Нархоз»даги аҳвол бундан тўрт йиллар «аввал ҳам шундай эди».

    Ажабланарли жиҳати, аёвсиз танқидлар, фаол муҳокамаларга қарамай, ЎзМУдан бошқа олийгоҳларнинг раҳбарияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва назорат қилувчи органлар вазиятга панжа ортидан қарамоқда, на ўзини оқламоқда, на айбловларни тасдиқламоқда. Балки тегишли суриштирув, текширув ишлари бошлангандир, бироқ жамоатчилик бундан хабардор қилинмаяпти. Шу жиҳатдан, ўтган икки кун давомида ижтимоий тармоқлардаги хос муҳокамаларда фаол тарқатилган бир мақола эътиборга молик: муаллиф прокуратура органларини вазиятга аниқлик киритишга, шубҳага тушган тест синовлари натижаларини эса бекор қилишга чақирган.

    «Дарё» ушбу мақолани жузъий таҳрирлар билан қайта эълон қилади (муаллиф фикри таҳририят фикрига мос келмаслиги мумкин).

    Керак

    Кеча бир қатор олий таълим муассасаларида тест синовлари ноқонуний схемалар орқали ўтказилгани ҳақидаги материаллар шу мамлакат келажагига бефарқ бўлмаган кишининг дилини оғритди.

    Мен ҳар доим айтганман: жамоатчилик назорати прокурор назоратидан айнан «буниси унисига тўғри келмаяпти-ку?», деган мантиқий савол бериши билан ажралиб туради, шуниси билан кучли ҳисобланади. Жамоатчилик назоратининг функцияси қамаш эмас. Бу прокурорларнинг иши. Жамоатчилик ўғрини ушлаши шарт эмас — у ўғри ишламасдан уйи баландлаётганини, тагида машиналари пайдо бўлаётганини, данғиллама тўйлар қилаётганини айтиб турса бас...

    Хушнудбек Худойбердиев, журналистлар, ижтимоий тармоқ вакилларининг кечаги ишлари Олий таълим вазирлигига, Давлат тест марказига (ДТМнинг: «Бизнинг бунга нима дахлимиз бор?», дейиши аҳмоқлик), тилга олинган ОТМлари раҳбарларига жамоатчилик томонидан билдирилган ишончсизлик вотумидир. Ҳозир ректорлар ҳам, олий таълим вазири ҳам «унақа эмас» деса, биров уларга ишонмайди.

    Халқ ҳокимият бўлган очиқ жамиятда прокуратура органлари масалани назоратга олади ва бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали маълумот беради. Бизда ҳам шундай бўлиши керак. Балки бу борада қандайдир ҳаракатлар бошлангандир ҳам. Менга қоронғу.

    Журналистлар суриштирувида тилга олинган факультет ва йўналишларда текширув муддати якунига етгунига биринчи курс талабалари ўқишга қўйилмаслиги ва тест синовлари натижалари бекор қилиниши керак. Талабалар қайтадан тест топширсин. Ҳеч нарса қилмайди.

    Адашмасам, 1990 йилларда собиқ Тошкент давлат юридик институтида шунга ўхшаш ҳолат бўлганди. Шу иш билан шуғулланаётган калтабинлар ҳамда минглаб доллар пул сарфлаётган ота-оналар ҳам пушаймон бўлиши керак. Бировнинг ҳақига хиёнат нариги дунёда эмас, шу жамиятда жазога тортилиши лозим. Бу бутун жамият учун яхшигина сигнал ҳам бўлади. Бу «танлаб татбиқ этиш» эмас.

    Суриштирувда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ректорлар, олий таълим ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда ДТМ раҳбарининг шахсий жавобгарлиги кўриб чиқилиши керак.

    Бу хатти-ҳаракатлар, албатта, олий таълим тизимини коррупция ҳолатидан тозалай олмайди. Лекин катта ишлар ҳам мана шундай кичкина ҳаракатлардан бошланади. Коррупцияга қарши қачон самарали кураш олиб борилади? Қачонки, коррупционэрлар учун ҳаёт кундан-кунга қийинлашиб бораверса...

    Тўғри, олий таълимда ўқишни истамоқчи бўлганлар ва ўқиш ўринлари ўртасидаги тафовут ер билан осмонча. Кечаги схемалар ўрнига бошқа схемалар пайдо бўлаверади. Лекин жамоатчилик уларга қарши кураша олади. Жамиятимизда илғорлар, жон куйдирадиганлар тиқилиб ётибди.

    Раҳбарият юксак сиёсий хоҳиш кўрсатиб, жамоатчилик фикрига қулоқ тутиши ва адекват муносабат билдириши керак. Хушнудбек Худойбердиев ва унга ёрдам берганларга катта раҳмат.

    Буларнинг барчаси, албатта, менинг фикрларим.

    @davletovuz

    30.08.2017, 16:45   Изоҳ (0)   68497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов 2017 йил декабрь ойида ўтказилади

    30.08.2017, 16:12

    «Шубҳали тасодифлар» эпидемияси: «Нархоз», ЎзМУ ва «САМПИ»дан сўнг навбат Молия институтига!

    30.08.2017, 15:47

    Абдулла Арипов Сапар Исаковни Қирғизистон бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади

    30.08.2017, 15:15

    Тошкент вилоятининг барча ҳокимлари — битта суратда

    30.08.2017, 15:09

    Шавкат Мирзиёев: Мустақиллик йилларида Тошкент вилоятига бирорта баракали ҳоким келмади (видео)

    30.08.2017, 15:00

    Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қирғизистонга ташриф буюради

    30.08.2017, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.