Эр-хотинларнинг ҳар бирига пулни ўзлари хоҳлаганларидек сарфлашга ижозат бериш энг осон йўл ҳисобланади.
Microsoft веб-технологиялари бўйича мутахассис Скотт Хансельман ўз саҳифасида, видеолавҳаларида гаджетлар, IТ ва шахсий муваффақиятлари тўғрисида ҳикоя қилади.
Яқинда мен анчадан бери орзу қилиб юрган ўйинга илова қилинадиган қўшимча сотиб олдим. Уни уйга олиб келдим ва хотинимга кўрсатиб мақтандим. Уни эса бундай нарсалар умуман қизиқтирмайди.«Ажойиб, — деди у. — Бу радиода айтишган ўша янги иловами?» Ҳеч қандай танбеҳ бериш йўқ. Нархи тўғрисида ҳеч қандай савол ҳам йўқ. Ҳеч қандай панд-насиҳат ҳам йўқ. Бу қандай бўлиши мумкин?
Ҳамма гап биз хотиним билан бир-биримизга майда-чуйда харажатлар учун нақд пул беришимизда.
Биз ойлик олганимизда, пулларнинг маълум қисмини ҳисоб рақамимизга қўйиб қўямиз. Кейин эса ҳар биримиз шахсий харажатлар учун бир хил миқдорда маблағ оламиз. Бундан кейин харажатларни ва солиқларни тўлаймиз. Қолган пуллар жамғармага кетади.
Илгари биз бир-биримизни пулларни шахсий эҳтиёжларга кўп харажат қилишда айблар эдик. Мен — ўйинларга, хотиним эса — кийимларга. Бу харажатлар бизнинг катта мақсадларимизга олиб борадиган йўлга тўғаноқ бўлар эди.
Шунинг учун хотиним ажойиб ғоя ўйлаб топди. Бошида ўз-ўзимизга тўлашимиз керак. Шахсий пулларингизни истаганингиздек сарфлашингиз мумкин. Ва бунинг учун ҳеч ким ҳеч кимсани айбламайди. Ҳар биримиз шахсий маблағларимизни ўзимиз хоҳлаганимиздек харажат қилишимиз мумкин.
Бу тизим кўп афзалликларга эга. Кредит картадан қилинадиган харажатларни анча камайтирдик. Қанча пулимиз борлигини ва қанчасини ўзимизга сарфлай олишимизни аниқ биламиз. Ва биз молиявий режалаштириш бўйича болаларимизга яхши ўрнак кўрсатяпмиз.
Изоҳ (0)