Ўтган дам олиш кунларида 2001 йил сентябрь ойидан буён америка киносаноати учун энг паст тушиш кузатилди. Кинопрокатда қўйилаётган фильмлар жами 65 миллион доллар тўплади. Бу ҳақда MarketWatch’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Август ойида йиллик ҳисоб бўйича 35 фоиз пасайиш кузатилган бўлса, ёзги киномавсум бошидан буён пасайиш 13,4 фоизни ташкил қилган.
Экспертларнинг таъкидлашича, кейинги жиддий кўтарилиш 8 октябрда, «Лезвия бўйлаб югуриш 2049» фильмининг премьерасида бўлади.
Ўтган дам олиш кунлари америка кинопрокатининг етакчиси Семюел Ли Жексон ва Райан Рейнолдс иштирокидаги «Қотилнинг тан соқчиси» криминал комедияси бўлди. У 10,1 миллион доллар ишлади.
Экспертларнинг фикрича, бундай пасайишга ёрқин премьераларнинг йўқлиги билан бирга, бокс чемпиони Флойд Мейвезер ҳамда UFC етакчиси Конор МакГрегор ўртасидаги жанг атрофида юз берган шов-шувлар сабаб бўлган. Жанг 500 та кинотеатрга трансляция қилинган ва 2,4 миллион доллар тўплаган. Бундан ташқари, «Харви» тўфонидан зарарланган Техас штатининг қатор шаҳарларида ҳам кинотеатрга ташриф буюрганлар сони кам бўлган.
Изоҳ (0)