АҚШнинг Техас штатида вайроналиклар келтириб чиқарган «Харви» тўфони мамлакат иқтисодиётига келтрган зарар 100 миллиард долларга баҳоланди. Бу ҳақда, америкалик суғуртачиларга таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.
Илк бор ушбу рақамни Imperial Capital банки суғурта таҳлилчиси Дэвид Хэйвенс келтирди. Enki Research компанияси эксперти Чак Уотсоннинг сўзларига қараганда эса, умумий зарар 30 миллиард долларни ташкил этади.
Уотсоннинг ҳисоб-китоблари тўғри чиқса, «Харви» бу борадаги АҚШ тарихидаги еттинчи тўфон бўлади. Агар Хейвенснинг сўзлари тўғри бўлса, у иккинчи ўринга кўтарилади. Фақатгина «Катрина» тўфони мамлакатга кўпроқ — 120–160 миллиард доллар зарар келтирган.
Изоҳ (0)