Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг кенжа қизи, «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева ЮНЕСКОдаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
«Яқин кунларда оилам, шахсий мақсад ва лойиҳалар, шунингдек, Ислом Каримов номидаги фонддаги ишларим, янги ижодий, маданий ва хайрия лойиҳалари сабабли ЮНЕСКОнинг вакили бўлишдан воз кечаман», – деди Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон маданий-илмий меросига бағишланган конференцияда.
Изоҳ (0)