Жанубий Корея миллий разведка агентлиги (NIS) қўлидаги маълумотлар асосида Шимол навбатдаги ядровий синов ўтказишга тайёрланяпти, деган хулосага келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
CNN телеканалига кўра, Жанубий Корея разведкачилари бу борада парламентарийлар билан ёпиқ эшиклар ортида мажлис ўтказган.
CNN парламентарийлардан бирига таянган ҳолда Шимолий Корея Пхунгери ядровий полигонининг 2 ва 3-туннелларини синовга тайёрлаётганини билдирмоқда.
Шунингдек, NIS 4-туннелдаги фаолликни қайд қилди. Бу ерда қурилиш ишлари олиб борилаётгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)