Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ташриф билан бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрини вилоятдаги бошқа бир шаҳар — Янгийўл билан таққослаган эди.
Президентнинг таъкидлашича, Янгийўлда Бекободдаги каби йирик ишлаб чиқариш корхоналари йўқ, лекин Бекобод кўплаб кўрсаткичлар бўйича Янгийўлдан ҳам орқада.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» Бекобод шаҳрининг дунёқарашига, маънавиятига, маърифатига, иқтисодиётига бугун қандай таъсир қиляпти?Мисол учун, Бекободда Янгийўлга нисбатан гўшт арзонми? Картошка арзонми? Уй арзонми? Парк борми? Касалхона зўрми? Туғуруқхона энг замонавийми? Болалар поликлиникаси энг зўрми? Болалар боғчалари зўрми? Бу саволларга ким жавоб бера олади?
Янгийўлда меткомбинат йўқ, Бекободда эса бор. Лекин кўп кўрсаткичлар бўйича Бекобод ҳатто Янгийўлдан ҳам орқада. Мана шу гапларни бугун биз оддий тилда эмас, ҳисобот тарзида айтадиган бўлсак, олдимизга қўйган мақсадларга ҳеч қачон ета олмаймиз.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)