АҚШнинг Гейнсвилл шаҳрида (Флорида штати) жорий йил 28 августидан 28 октябригача «Ўзбекистон: Марказий Осиё эртаги» кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Кўргазма 28 август, душанба куни Флорида университетидаги халқаро санъат галереясида очилади. Уни мазкур университет талабаси ва Фулбрайт дастури стипендианти Альбина Хартнер ташкил этди.
Кўргазмада таниқли ўзбек усталарининг керамика ва тўқимачилик намуналари билан биргаликда Ўзбекистоннинг энг таниқли фотосуратчиларидан бири Эрнест Куртвалиевнинг фотолари намойиш этилади.
Галереяда кўргазмадан ташқари Марказий Осиё анъанавий меъморчилиги ва ўзбек халқ рақсига бағишланган маърузалар, рақс бўйича маҳорат сабоқлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)