Телебошловчи Андрей Малахов «Биринчи канал»дан «Россия 1» каналига ўтмоқда, у ерда у «Прямой эфир» («Тўғридан-тўғри эфир») ток-шоусини олиб боради, деб ёзади «РБК».
«РИА Новости»нинг вазиятдан хабардор манбаси маълум қилишича, Малахов «Прямой эфир» дастурини яратиш билан шуғулланадиган коллектив билан аллақачон танишган. Шоунинг Малахов иштирокидаги биринчи сони август охирига режалаштирилган.
Шунингдек, Малахов «Россия 1» телеканалидаги қатор лойиҳаларга продюсерлик қилади.
Изоҳ (0)