2017 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонликлар ташкил этади.
Учрашувда қайд этилганидек, мазкур Конгресс Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги англашинувни мустаҳкамлаш, ўзбек маданиятини, хусусан, классик мусиқа санаътини хорижда оммалаштиришда муҳим рол ўйнайди.
Шу маънода маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)