Ўзбекистонда бошқа мамлакатларга ўхшаб чет эллик сайёҳлар учун махсус Uzbekistan Pass ҳужжати (пропуск)ни жорий қилиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz» Президентнинг 16 августдаги «2018—2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига таяниб.
Ҳужжатга мувофиқ, бутун республика ҳудудида амал қиладиган ҳамда маҳсулотлар ва хизматларни чегирма билан, шу жумладан онлайн тарзда сотиб олиш имконини берувчи махсус пластик карта чиқариш таклиф қилинмоқда.
Uzbekistan Pass’ни аэропортларда, меҳмонхоналарда ва бошқа жойларда сотиб олиш мумкин бўлади. Ўзбекистонга кириш учун виза олишда Uzbekistan Pass бепул тарқатилиши ҳам мумкин.
Uzbekistan Pass туроператорлар хизматлари пакетига киритилиши режалаштирилган. Ҳужжат маданият объектларига ташриф буюришда чегирмаларни ҳам кўзда тутиши мумкин.
Изоҳ (0)