2017 йил 25 август куни соат 10.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлиси иккинчи иш куни бошланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Сенаторлар Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳри номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди. Унга кўра, Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳри, деб ўзгартирилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати ўн биринчи ялпи мажлиси биринчи иш кунида Тўйтепа шаҳрини Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқулланган эди.
Изоҳ (0)