Сувни қайнатиш жараёни касаллик туғдирувчи бактерияларнинг ўлимига, организмга салбий таъсир кўрсатадиган учувчи бирикмаларнинг парчаланишига ва йўқолишига олиб келади. Лекин буларнинг ҳаммаси сувни биринчи қайнатишда содир бўлади, кейинги ҳар бир такрорий қайнатиш эса сувнинг таркибини ёмонлаштиради ва уни хавфли ҳолатга келтиради.
Такроран қайнатишдан воз кечишга ундовчи асосий сабаблар қуйидагича:
Қайнаш жараёнида сувнинг буғланиши натижасида унинг ҳажми камаяди. Шунингдек, қайнатиш натижасида сувдаги алоҳида кимёвий бирикмалар йўқолмайди, бу эса уларнинг сувдаги эритмасининг бирлиги ошишига олиб келади.
Шундай қилиб, сувдаги маргимуш, нитратлар ёки фтор каби зарарли моддалар эритмаси инсон соғлиғи учун хавфли даражага етиши мумкин. Таркибида бундай моддалар бўлган сувни доимий равишда истеъмол қилиш саратон касалликларига, диабет, тери ёки юрак-томир касалликларига олиб келиши мумкин.
Кам ҳажмдаги сув солинган идиш деворларидан организм соғлиғи учун хавфли бўлган бирикмалар ажралиб чиқиши ва суюқлик ичида эриб кетиши мумкин.
Албатта, ҳар хил аралашма ионларидан холи бўлган дистилланган сувдан фойдаланишда сувни бир неча марта қайнатиш мумкин.
Лекин одатдаги ҳолатларда, хлорланган кран сувидан фойдаланишда бир неча қоидаларга риоя қилишга ҳаракат қилинг: биринчидан қайнатишдан олдин сувни бироз тиндириб олинг, иккинчидан сувни фақат бир марта қайнатинг. Кейинги эҳтиёжлар учун эса сувни янгисига алмаштиринг.
Изоҳ (0)