Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Санжар Раҳмонов профессионал боксдаги тўққизинчи жангида рингга чиқиб, рақибини нокаут эвазига мағлуб этди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси номидан жанг қиладиган Раҳмонов Лас-Вегасда америкалик Ноэ Лопесга қарши рингга кўтарилганди. Жанг ўзбекистонлик боксчининг нокаутли ғалабаси билан якунига етди.
Раҳмонов ҳозирга қадар профессионал боксда 9 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8 тасида рақибларини мағлуб этган. 1 та жангда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Ғалабаларининг тенг ярмида Санжар рақибларини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)