Британиялик оила қизиқарли суратни олмоқчи бўлиб, XIII асрга тегишли тош тобутга фарзандини солиб қўйгач, у тасодифан синиб кетди, деб ёзади Afisha Daily.
Ҳодиса Приттлуэлл ибодатхонасида август бошидаёқ юз берган, аммо бу ҳақда энди маълум бўлди. Ёш болани суратга олмоқчи бўлишди ва уни тош тобут ичига қўйишди. Шундоқ ҳам ғарибона ҳолатда бўлган тобутнинг бир қисми синиб тушди, буни эса назоратчилар кун охирида кўриб қолди. Оила аъзоларидан ҳеч бири ўз қилмиши ҳақида айтиб бермасликка қарор қилган.
Тобут ибодатхона коллекциясининг бир қисми бўлишда давом этиши учун, уни реставрация қилишга беришди. Саркофагни қайта тиклаш музейга 100 фунтга тушади. Энди муассаса раҳбарияти ташрифчиларнинг артефактга яқинлашишига йўл қўймайдиган тўсиқ ўрнатиш устида бош қотирмоқда.
Изоҳ (0)