Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча — 21 август куни футбол бўйича Англия Премьер-лигасида 2-тур беллашувларига якун ясалди. Унинг сўнгги ўйинида «Манчестер Сити» ва «Эвертон» клублари ўзаро дуранг ўйнади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Манчестер шаҳрида ташриф буюрган «Эвертон» 35-дақиқада Уэйн Рунининг голи билан олдинга чиқиб олди. Бир тур аввал Руни «Эвертон»га қайтишидаги илк расмий ўйинини «Сток Сити»га қарши ўтказиб, жамоасига ғалаба тақдим этган ягона голга муаллифлик қилганди.

Учрашувдан кейин Руни «Сити»га қарши ўйиндаги голидан Манчестернинг қизил қисми ҳам хурсанд бўлгани ҳақида айтди. Боиси Жозе Моуриньо бошқараётган «Юнайтед» кетма-кет икки йирик ғалабага эришиб, 6 очко тўплаганди. Рунининг голи сабаб «Юнайтед»нинг асосий рақобатчиси ҳисобланган «Сити» 2 очко йўқотди.

«Манчестер Сити» илк турда лига дебютанти «Брайтон» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида устун келганди.

Англия Премьер-лигаси 2-тур беллашуви 21 август, душанба

«Манчестер Сити» — «Эвертон» 1:1

Голлар: Уэйн Руни, 35 (0:1). Раҳим Стерлинг, 83 (1:1).Четлатишлар: Кайл Уокер, 44 (М). Морган Шнедерлен, 88 (Э).

Фото: FotMob

Фото: FotMob

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади