Каталония полицияси Барселонада уюштирилган теракт ижрочисининг шахсини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Расмий ахборотга кўра, машинани Юнес Абу Яъқуб бошқарган.
«Далиллар ҳайдовчи Абу Яъқуб бўлганини кўрсатмоқда», — маълум қилди мухторият ҳукуматининг ички ишлар бўйича маслаҳатчиси Жоаким Форн Catalynia Radio’га берган интервьюсида.
Бир муддат олдин полиция Абу Яъқуб ушланганини билдирган эди.
Муқаддам Абу Яъқубнинг онаси ўғлини таслим бўлишга чақирган эди.
Изоҳ (0)