Каталониядаги терактлар қурбонлари сони 15 кишига етди. Бу ҳақда автоном ҳамжамият ҳукуматининг ички ишлар бўйича маслаҳатчиси Жоаким Форн маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Форнга кўра, полиция Барселона ва Камбрильсдаги терактлар ва Сан-Жуст-Десверн аҳоли пунктидаги машинадан топилган жасад ўртасида боғлиқликни аниқлади. Ҳужум уюштирган шахс транспорт воситаси эгасини ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
Теракт қурбонларининг 7 нафари аёл, 8 нафари эркак эканлиги билдирилмоқда. Улардан 6 нафари Испания, қолганлари Италия, Португалия, Бельгия, АҚШ, Канада ва Австралия фуқароларидир.
Изоҳ (0)