Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларидан сўнг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф тафсилотлари «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасида келтирилди.
Видеолавҳада билдирилишича, давлат раҳбари шаҳардаги умумий вазият ва шарт-шароитлар билан танишиб чиқди. Шундан сўнг у шаҳар фаоллари ва раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Ўзининг чиқишида Шавкат Мирзиёев Бекободда яшаш шароитлари етарли эмаслигини таъкидлаб ўтиб, ижтимоий ва маиший ҳаётнинг кўплаб соҳаларида етарли даражада ишлар олиб борилмаётганини танқид остига олди.
Изоҳ (0)