Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ижросига қаратилган Ўзбекистоннинг бир қатор қонунлари киритилмоқда.
Ялпи мажлисда сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунларни ҳам кўриб чиқади.
Изоҳ (0)