Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август, жума куни Бекобод шаҳри фаоллари билан бўлган учрашувдан сўнг йўлда таъзия бўлаётган хонадонни кўриб қолди. Давлат раҳбари мазкур хонадонга ташриф буюриб, хонадон соҳибларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Хабар қилинишича, хонадон соҳиби Мухтор Миркомиловнинг турмуш ўртоғи бевақт оламдан ўтган. Президент мутасадди раҳбарларга ушбу оилага кўмак ва ёрдам бериш ҳақида топшириқ берди.
Изоҳ (0)