Бекобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳардаги қурилиш ва ободонлаштириш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
ЎзАнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берган.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Бекобод шаҳридаги «Пахтакор» маҳалласида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)