Халқаро пресс-клубнинг Бухоро вилоятида бўлиб ўтган сайёр сессиясида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев 2017 йилги пахта йиғим-теримига кимлар чиқмаслигини айтиб ўтди.
Сессия давомида ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаев вилоят ўқитувчилари номидан келиб тушган пахта йиғим-теримига доир саволларни ўқиб эшиттирди.
«Ҳар йили ҳудудимиздаги мактаб ўқитувчилари мажбурий ҳашарга жалб этилади. Бу таълим сифатига таъсир қилади. Қачон ҳамма ўз вазифасини бажаради?», — деб савол берган олотлик олий маълумотли ўқитувчилардан бири.
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев саволга жавоб бераркан, сўнгги йилларда таълим муассасалари вакилларини пахта йиғим-теримига жалб этилиши ҳолатлари сезиларли камайганини қайд этиб ўтди.
Пахта йиғим-терими мавсуми бошланяпти. Авваллари теримга биринчи бўлиб мактаб, коллеж вакиллари чиқарди, сўнгги йилларда улар теримга чиқаётгани йўқ.Аввалроқ Ўктам Барноев Бухорода гўшт нархи йил охиригача 25 минг сўмдан ошмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.Бу йилдан институтларнинг вакилларини ҳам теримга чиқармаяпмиз. Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ҳам, халқ таълими тизими вакиллари ҳам пахтага чиқмайди.
Ўктам Барноев, Бухоро вилояти ҳокими
Изоҳ (0)