Каталония полицияси Twitter’даги саҳифаси орқали Барселона ва Камбрилсдаги терактларда гумондор тўртинчи шахсни ушлаганини маълум бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Теракт ижроси билан шуғулланган ячейка 12 кишидан иборат эканлиги олдинроқ аниқланган эди. Улардан беш нафари Камбрилсда теракт уюштиришга ҳаракат қилганида отиб ташланди. Яна уч нафари қочиб юрибди.
Биринчи гумондорнинг сурати Испания матбуотида эълон қилинган эди. Бироздан сўнг у қўлга олингани маълум бўлди. Иккинчи гумондор отиб ташланди.
Охирги маълумотларга қараганда, Барселонадаги теракт оқибатида 14 киши ҳалок бўлган.
Испанияда Барселонадаги теракт қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)