Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари Буюк Британия бирлашмадан чиқиб кетганидан кейин ҳам ушбу мамлакатга визасиз ташриф буюриш имкониятини сақлаб қолади. Бу ҳақда, Guardian газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, таъкидланишича, визасиз тартиб Евроиттифоқ фуқаролари Буюк Британияга келиши билан номаълум муддатга қолиш ҳуқуқини қўлга киритади дегани эмас.
Масалан, агар улар Буюк Британияда ишламоқчи бўлса, улар бир қатор янги миграцион чекловларга риоя этишига тўғри келади.
Бундан ташқари, ҳукумат маҳаллий компанияларда Европадан малакали мутахассислар ёллаш ҳуқуқини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)