Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Киевдаги Ромоданов номли нейрожарроҳлик институти шифокорлари бош мия ўсимтасини олиб ташлаш бўйича мураккаб операцияни ўтказди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Бир операцияда бирйўла уч технология — эндоскопия, компьютер навигацияси ва лазер аралашувидан фойдаланилди. Шу пайтга қадар бунга ҳеч ким қўл урмаганди.

Бемор бош оғриғи ва қўл-оёқ ҳаракатларидаги қийинчиликлардан нолирди. Ўсимта асаб толаларига босим ўтказгани сабабли у исталган пайт фалаж бўлиб қолиши мумкин эди. Операциянинг асосий мураккаблиги ҳам шундан иборат бўлди.

Бироқ натижа кутилганидан аъло бўлди. Операция давомида деярли қон йўқотилмаганлиги сабабли бемор жарроҳлик амалиётидан сўнг одатдагидек жонлантириш бўлимига эмас, умумий палатага ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...