Буюк Британиянинг машҳур Биг-Бен соатлари яқин тўрт йил ичида ишламайди. Реставрация ишлари бунга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда мамлакат парламенти баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
21 августдан бошлаб жаҳоннинг 13,7 тонналик энг йирик қўнғироғи соат механизмидан ажратилади ва бу билан ишчиларнинг хавфсизлиги таъминланади.
Ушбу қўнғироқ 1859 йили ўрнатилган ва Биг-Бен номини олган эди. Бугунги кунда ушбу ном билан кўпчилик соат минорасининг ўзини атайди.
Изоҳ (0)