Фуқаролар судьялар фаолиятига доир баҳосини бериши мумкин. Бунинг учун улар ўз фикрларини қоғозга баён этиб, уни суд биноларида ўрнатилаётган махсус қутиларга ташлаши кифоя, деб хабар беради ЎзА.
Бу амалиёт Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 13 июнь куни судьялар корпуси вакиллари билан бўлган учрашувида билдирилган фикрлардан кейин жорий этилди.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди биносида намуна тарзда Мурожаат матни ва фуқароларнинг суд фаолиятига доир фикрлари учун махсус қути ўрнатилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, судьялар иштирок этди.
Изоҳ (0)