БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялари КХДРдаги оддий халққа оғир зарба бўлади, мамлакат раҳбариятининг ядровий дастури эса тўхтамайди. Бу ҳақда Корея Меҳнат партияси марказий кенгашининг собиқ олий мартабали ходими, сиёсий қочқин Ли Чжон Хо Япониянинг Kyodo нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Шимолий Корея жиддий озиқ-овқат тақчиллигига учраши мумкин, аммо бу биринчи навбатда оддий халққа зарба бўлади. Ким Чен Ин халқининг азобланишини кўриб фикридан қайтишига кафолат йўқ», — деди у.
Ли Чжон Хо 2014 йил октябрида Жанубий Кореяга қочиб ўтган, 2016 йилдан буён эса АҚШда истиқомат қилади. Ўтмишда у Шимолий Корея режими учун валюта маблағлари ишлаб топиш масалалари билан шуғулланган.
Изоҳ (0)