Непалда кучли ёғингарчилик натижасида келиб чиққан сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 30 дан зиёд инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукумат вакилининг қўшимча қилишича, қурбонлар сони ҳали ўсиши мумкин. Қайд этишларича, табиий офат сезиларли моддий зарар етказган.
Маҳаллий маъмурият мактаблар ва маъмурий биноларда табиий офати оқибатида ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган фуқаролар учун вақтинчалик бошпана ташкил этган.
Қутқарув ишларида ҳарбийлар, полициячилар ва маҳаллий аҳоли иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)