Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг маҳаллий ячейкаси раҳбари ўлдирилди. Бу ҳақда НАТОнинг Афғонистондаги миссияси баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Баёнотга кўра, маҳаллий террорчиларнинг раҳбарларидан бири бўлган Абдулраҳмон 10 август куни коалиция авиазарбалари натижасида йўқ қилинган. У билан бирга гуруҳнинг яна уч катта аъзоси ўлдирилди.
Ячейка вилоятнинг Дорои Печ туманида ўрнашган эди.
Изоҳ (0)