Паркент туманида яшовчи фуқаро боқиш учун олган 36 бош қўйни эгасига шу кунга қадар қайтариб бермаган, деб хабар берди Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати.
1981 йилда туғилган Ш.Д. Тошкент шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган И.Н. нинг ишончини суиистеъмол қилиб, «қўйларингизни ўзим боқиб бераман», деб алдаб ундан умумий нархи, тахминан, 20 миллион сўм бўлган 36 бош қўйларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)