Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида 9 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишда жамият ҳаёти ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига жиддий таъсир кўрсатадиган жойлардаги маънавий муҳит соҳасидаги ишлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Таъкидланишича, барча ҳудудларда, ҳар бир маҳалла ва оилада маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида уйма-уй юриш ва бунга кенг жамоатчиликни жалб этиш юзасидан янги иш услублари жорий этилганига қарамай, ҳали кутилган натижаларга тўлиқ эришилгани йўқ.
Фарғона вилоятида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ўсган. Умуман, ўтган 7 ой мобайнида вилоятда вояга етмаганлар томонидан 129 та жиноят содир этилган. Вилоятнинг 10 та шаҳри ва туманида вояга етмаган болаларни уйда яширинча диний ўқитиш ҳолатлари аниқланган.
Давлат раҳбари бунинг учун Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Нуроний" жамғармаси ва маҳаллалар раҳбарлари бевосита жавобгар эканлигини қайд этиб ўтди.
Изоҳ (0)