• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти «Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтирди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Қарор ҳудудларни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда эркин иқтисодий зоналар ҳиссасини ошириш, лойиҳа бўйича бошқариш тамойиллари асосида ҳамда 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ваколатли вазирлик, идора ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинди.

    Қуйидагилар эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

    ЭИЗ ҳудудида, биринчи навбатда, кластер ёндашувлардан кенг фойдаланган ҳолда ЭИЗ иштирокчилари ўртасида яқин кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий корхоналар ташкил этиш;

    ЭИЗ ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари ташкил этишни таъминлаш, шу асосда республика минтақалари аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш;

    маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва дунёда танилган брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳудудида ЭИЗлар ташкил қилинган минтақалар ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

    етакчи хорижий компания ва корпорациялар иштирокида юқори технологияли замонавий инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестициялар, авваламбор, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг қулай шароитлар яратиш;

    ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;

    ЭИЗ йўналишлари бўйича кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва уларнинг ЭИЗ ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида ишлаб чиқариш амалиёти ўташини назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.

    ЭИЗ фаолиятининг қайд этилган йўналишларини мувофиқлаштириш ва комплекс равишда ҳал этишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати таркибида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича умумий сони 5 кишидан иборат сектор ташкил этилди.

    Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус идоралараро комиссия тузилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, уларнинг биринчи ўринбосарлари ярим йил ва йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналарини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга доир амалга оширилаётган ишлар ҳақида шахсан ҳисобот беради.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А.Голишев Махсус комиссия аъзолари билан биргаликда жойларга чиқиб, ҳар ой мазкур қарор ижросини, ҳар бир ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини, ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб боради.

    ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларига ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича кредит-молия ёрдамини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг тижорат банкларини эркин иқтисодий зоналарга бириктириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

    Ваколатли тижорат банклари инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини, самарадорлиги ва ўзини қоплашини пухта экспертизадан ўтказишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, уларга бизнес-режалар ишлаб чиқишда амалий кўмаклашади.

    Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.А.Вафоев) ваколатли тижорат банкларига ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун умумий ҳажми 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилишини таъминлайди.

    09.08.2017, 10:05   Изоҳ (0)   10050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қувада юз берган ЙТҲ оқибатида Damas автомобилида 4 киши ёниб кетди

    09.08.2017, 09:41

    Ўзбекистонлик икки қиз «Олам табассуми 2017» халқаро гўзаллик танлови финалига чиқди

    09.08.2017, 09:32

    Олти йилдан буён комада ётган фарғоналик аёл, Тошкент ҳокимлигининг тўйларга доир тавсиялари, чет элга чиқиш стикерини бекор қилиш бўйича тайёр қарор лойиҳаси ва к...

    08.08.2017, 19:05

    Андижонда Matiz’лардан Samsung’ларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди

    08.08.2017, 18:45

    Фарғонада 6 йилдан буён комада ётган аёлнинг ҳолати бўйича маълумот берилди

    08.08.2017, 17:38

    Бахтиёр Ёқубов ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    08.08.2017, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.