8 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Фарғонада 6 йилдан буён комада ётган аёлнинг ҳолати бўйича маълумот берилди. 2011 йил ноябрида иккинчи фарзандини дунёга келтириш давомида шифокорларнинг хатолари сабабли Наргиза «кома паралич» ҳолатига тушиб қолган.
2. ТИВ: Чет элга чиқиш учун стикерни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёр. 7 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов идоралараро йиғилиш ўтказган.
3. Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг валс тушиши, пул сочиш-у гул отишлар ва торт кесиши тақиқланди. Эндиликда никоҳ тўйлари, унаштириш, оқўрар ва фотиҳа маросимлари бирлаштирилади.
4. Тошкент шаҳар ҳокими фармойишига мувофиқ «қовурдоқ», «чаллар» ва «қуда чақириш» маросимлари бекор қилинди. Ҳокимлик мучал тўйи ва ақиқа маросимини ўтказмасликни сўраган.
5. «Дарё» ходими «Реал» — «Барселона» ўртасидаги Испания Суперкубоги учун Барселона ва Мадридга боради. Биринчи ўйин 13 август куни Барселонада, жавоб баҳси эса 16 августда Мадридда бўлиб ўтади.