Андижон вилояти ИИБнинг хабар беришича, жорий йилнинг 6 август куни соат 09:30 да Андижон шаҳар Бўтақора йўли кўчасида 1998 йилда туғилган Х.А.га тегишли Matiz русумли автомашина очиқ ҳолда қолдириб кетилган вақтда номаълум шахс автомобилдан нархи 1 500 000 сўм бўлган Samsung Galaxy A5 русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахслар аниқланиб, қўлга олинган. Улар Андижон шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган К.Д. ва Жалақудуқ шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган Х.С. бўлиб чиқди.
Шунингдек, улар айнан 6 август куни соат 10:30 да Олтинкўл тумани Кўмакай ҚФЙда яшовчи М.М.нинг Matiz русумли автомашинасидан Samsung Galaxy J5 ҳамда Олтинкўл тумани Маслаҳат МФЙда яшовчи Э.А.нинг ҳам Matiz русумли автомобилидан Samsung Galaxy А1 русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетган.
Улардан ашёвий далил сифатида 3 дона уяли телефон аппарати олинган. Терговга қадар текширувни Андижон шаҳар ИИБ олиб бормоқда.