Германиянинг спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси 2017 йил ҳисобидан Россиядаги 160 га яқин дўконини ёпади. Бу ҳақда Adidas ижрочи директори Каспер Рорштед ва молиявий директори Харм Ольмаер 2017 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инвесторлар билан ўтказган телеконференция чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Россия бозори нефть нархларига боғлиқликнинг тўрт йилидан сўнг қисқаришда давом этишини кутмоқдамиз», — деди Рорштед.
Унинг сўзларига қараганда, раҳбарият Россия бозорига нисбатан чоралар кўриб бормоқда.
«Биз 100 дан ортиқ дўконни ёпдик ва йил охиригача яна 50 тасини ёпамиз», — деди у.
Ольмаерга кўра, бир йил ҳисобидан 160 тагача дўконни ёпишга тўғри келади, негаки Россия Adidas ишлаётган минтақалар ичида тушуми камаётган ягона ҳудуд бўлиб турибди.