АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг 17 кунлик «иш таътили»ни Нью-Жерси штати Бедминстер шаҳарчасидаги Trump National Golf Club гольф-клубида ўтказмоқда, деб хабар беради Forum Daily.
Трамп бу ерни 2002 йилда автомобиль компанияларидан бирига эгалик қилувчи Жон Делорендан 35 миллион долларга сотиб олган.
Бедминстер — 9 мингга яқин одам истиқомат қиладиган кичик шаҳарча. Бу ерда тартибни сақлаш учун 16 нафар полиция офицери хизмат қилади.
Трамп 216 гектар майдонни эгаллаган ушбу гольф-клубни 2004 йилда очган.
Клубга аъзо бўлишнинг йиллик бадали 350 минг доллар бўлиб, у АҚШдаги энг яхши клублардан бири ҳисобланади.
2017 йил ушбу клубда аёллар ўртасидаги US Open чемпионати ўтказилган бўлиб, тадбирда шахсан Трампнинг ўзи ҳам қатнашган.
Изоҳ (0)