Samsung Electronics вице-президенти ва амалда Samsung Group раҳбари бўлган Ли Чже Ёнга нисбатан порахўрлик ва Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ бошқа коррупцион жиноятлар учун айблов 12 йиллик қамоқ жазосини талаб қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Пора беришдан ташқари, 49 ёшли миллиардер активларни хорижда яшириш, жиноий даромадларни яшириш ва ёлғон кўрсатма беришда айбланмоқда.
Тергов жараёнида прокуратура коррупцион ишларга аралашган Samsung’нинг яна уч нафар менежерига 10 йиллик қамоқ жазосини талаб қилган.
Samsung Group раҳбарининг иши бўйича суд қарори август ойида эълон қилинади ва Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе ва унинг дугонаси Шхве Сун Сил ишига қўшилади.
Изоҳ (0)