Хитой пойтахти Пекин метрополитенида бугун, 7 август куни шаҳардаги биринчи магнит тагликли поезд синови бошланди, деб ёзади «ТАСС».
Хитой Марказий телевидениеси хабарига кўра, бундай поезд метронинг S1 тармоғи бўйлаб қатнайди.
Магнитли левитация технологияси бўйича қурилган темир йўл полотносининг биринчи бўлаги узунлиги 10 километрни ташкил этади. Йўл Шицзиншань туманидаги Пингоюанчжан бекатидан бошланиб, Мэньтоугоу округидаги Шичанчжань бекатида тугайди.
Лойиҳа ҳужжатларига кўра, поезд ҳаракатининг максимал тезлиги соатига 100 километрга етади. Ҳар битта вагон 150 кишини сиғдира олади. Синаш ишлари қачонгача давом этиши номаълум.
Изоҳ (0)