Афғонистон шимолидаги Сарипул вилоятида 50 дан ортиқ киши ИШИД террорчилик ташкилоти ва «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари томонидан отиб ташланди, деб ёзади «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб. У эса ўз навбатида, маҳаллий ҳукуматга таянмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий ҳарбийлар жангарилар билан бир неча кундан буён жанглар олиб бораётган Мирза Оланг қишлоғи яқинида юз берган. Қурбонларнинг 20 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлиб, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)