Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга диний маросим хизматлари имкониятларини оширишни топширди, деб ёзади Meduza.
Топшириқ матнига кўра, Путин, шунингдек, ҳукуматдан 1996 йилдан буён амал қилиб келувчи дафн иши тўғрисидаги ҳужжат ўрнига янги қонунни кутмоқда. Президент назорат бошқармасидагилар, хусусан, жойларни пул эвазига захира қилиб қўйиш муаммосини ечиш учун тижорат қабристонини яратиш керак, деб ҳисоблайди.
Топшириқнинг асосий қисми қўшимча ҳужжатларни йиғмасдан «бир дарча» тамойили бўйича ташкиллаштириш керак бўлган хизматларнинг кафолатланган рўйхатига бағишланган.
Изоҳ (0)